Жаҳон | 09:15 / 22.10.2016
5082
1 дақиқада ўқилади

БМТ Суриядаги учинчи кимё хуружида мамлакат ҳукуматини айблади

БМТ Сурия ҳукуматини мамлакат ҳудудида амалга оширилган учинчи кимёвий хуружда айблади, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги. Бу ҳақда БМТ ХК махфий ҳисоботида сўз юритилган. 

Қайд этилишича, мазкур ҳужжат БМТ ва Кимё қуролини тақиқлаш ташкилоти ҳамкорликда олиб борган 13 ойлик тергов ишлари натижасига асосланган. Унда, кимёвий қурол 2015 йил 16 мартида Идлиб вилоятининг Каминас аҳоли пунктида қўлланилган. 

Аввалроқ, Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин, БМТ ва КҚТТнинг ҳисоботидаги кимё қуроли қўлланилиши ҳақидаги айрим маълумотлар уйдирма бўлиши мумкинлиги ҳақида баёнот берган эди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид