Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WikiLeaks: Хиллари Клинтон штаби бошлиғига Трампни "йўқ қилиш" таклиф қилинган
Фото: REUTERS
Америкалик сиёсатшунос ва журналист Брент Будовски АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон сайловолди штаби бошлиғига Дональд Трампни "йўқ қилиш"ни таклиф қилган. Бу ҳақда WikiLeaks томонидан чоп этилган электрон мактубда айтилган.
"Энг яхши йўл Дональдни унинг Путин билан мустаҳкам эркакча дўстлиги учун йўқ қилиш ва Путинга Сурия масаласи бўйича ишонмаслик бўлади", деб ёзган Будовски Клинтон штаби бошлиғи Жон Подестага йўллаган мактубида. Журналист ўз мактубларида шунингдек "Путин Асадни четлатишга рози бўлмади ва биз қўллаб-қувватлаётган одамларни бомбардимон қилишни давом эттирмоқда" деб ёзган. Журналист "биз" деганда АҚШни назарда тутган.
Демократик партия аъзоларига компроматнинг янги қисми WikiLeaks порталида 22 октябрда чоп этилди. Портал интернетга Подеста махфий мактубларининг 15-қисмини жойлаштирди.
Мавзуга оид
22:05 / 20.08.2024
Хиллари Клинтон Камала Харрисга «шиша шифт»ни синдириш вақти келганини айтди
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020
Трамп Оқ уй олдидаги отишма сабабли матбуот анжумандан олиб чиқиб кетилди
22:47 / 10.08.2020