WSJ: Цукерберг Трампнинг Facebook тармоғидаги баёнотларини цензура қилмайди
Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг АҚШ президентлиги учун республикачилар партияси номзоди Дональд Трампнинг баёнотларини цензура қилмаслик хусусида кўрсатма берди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар қилмоқда.
Нашрнинг ёзишича, Цукерберг Республикачилар партияси номзодининг баёнотларини таҳрир қилиш, гарчи улар бирмунча кескин руҳда бўлса-да, ножоиз экани ҳақида баёнот берган.
Айни чоғда, нашрга кўра, бу қарор Facebook ходимларининг норозилигига сабаб бўлган. Уларнинг аксарияти, ижтимоий тармоқ меъёрлари бузилаётганини айтишган.
Ўз навбатида компания матбуот хизмати, Трамп баёнотларининг кескинлигига эмас, унинг моҳиятига эътибор қаратилишини билдирган.
Мавзуга оид
18:22 / 11.11.2024
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
19:42 / 22.10.2024
Facebook ва Instagram машҳур инсонлардан фойдаланилган реклама фирибгарлигига қарши курашади
13:53 / 22.10.2024
Мета бепул овқатланиш купонларига маиший буюмлар харид қилган ходимларни ишдан бўшатди
23:24 / 12.10.2024