Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИШИД жангарилари Ироқдаги Ар-Рутба шаҳрига ҳужум қилди
ИШИД жангарилари Ироқнинг Анбар вилоятидаги Ар-Рутба шаҳрини эгаллаб олишга уриниб кўрди. Бу ҳақда "Би-би-си" хабар берди.
Шаҳар мэрининг маълум қилишича, жангарилар шаҳарга уч томондан ўраб келиб ҳужум қилган. Ҳозирда шаҳар марказида хавфсизлик хизмати ходимлари ва жангарилар ўртасида жанглар кечмоқда. Мэр Ироқ ҳукуматида ёрдамчи кучлар юборишни сўраган.
Жангариларнинг Ар-Рутбага ҳужумдан мақсади 17 октябрь куни Ироқ армияси Мўсулни эгаллаш учун бошлаган кампанияга халақит бериш ҳисобланади.
Жангарилар кичик шаҳарларга ҳужумлар уюштириш орқали Мўсул йўлидаги Ироқ армияси кучини бўлиб ташлашни режа қилган.
21 октябрь куни шу мақсадда ИШИД жангарилари Ироқнинг бошқа бир шаҳри, Киркукка ҳужум уюштирганди ва у ерда 40дан ортиқ кишини ўлдирганди.
Ар-Рутба шаҳри шу йилнинг баҳорига қадар ИШИД назоратида бўлган, май ойида Ироқ армияси жангариларни бу ердан суриб чиқарганди.
Бу вақтда Ироқ қўшинлари билан иттифоқчиликда ҳаракатланаётган курд жангчилари Мўсулга шимоли-ғарбдан яқинлашиб келмоқда.
Ироқ ҳукумати шаҳарга жанубдан зарба бермоқда, курдлар эса шаҳар шимоли ва шарқида жангларга киришган.
Мавзуга оид
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026