Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: "Аш-Шабоб" жангарилари Сомали марказидаги йирик шаҳарни босиб олдилар
Фото: Getty Images
"Аш-Шабоб" жангарилари Сомалининг марқазий қисмида жойлашган Халган шаҳрини босиб олдилар. Бу шаҳар четида Африка иттифоқининг Сомалидаги миссияси (АМИСОМ) базаси жойлашган. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, эфиопиялик ҳарбийлар ва АМИСОМ кучлари шаҳардан шимолга томон Хиран вилояти пойтахти (мамлакат пойтахти Могадишодан шимолга 300 км, Эфиопия билан чегарадан 30 км узоқликда жойлашган) Беледуэйнга чекинганлар. "Эфиопиялик аскарлар Халгандан эрталаб кетишган. Улар Беледуэйнга жўнашдан олдин ўз базалари ва окопларни вайрон қилишган", деб маълум қилди Сомали хавфсизлик кучлари вакили Муҳаммад Нур Адан. Гувоҳларнинг хабар беришича, эфиопиялик ҳарбийлар юк машиналари ва танклар карвонида 23 октябрь эрталаб кетишган.
Сомалида ҳукумат қўшинлари 22 минг аскарга эга АМИСОМ кўмагида ҳукуматга қаршилик кўрсатувчи ва вақти-вақти билан терактлар уюштирувчи "Аш-Шабоб" гуруҳига қарши курашиб келмоқда.
Мавзуга оид
23:30 / 31.12.2025
Трамп дунёдаги эҳтимолий «энг ёмон» давлатни айтди
21:51 / 26.12.2025
Исроил дунёда биринчи бўлиб Сомалиленд мустақиллигини тан олди
14:56 / 27.11.2025
Сомалининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
14:56 / 14.03.2025