Жаҳон | 21:00 / 23.10.2016
14491
2 дақиқада ўқилади

"Титаник" кемасидаги қутичанинг калити 104 минг долларга сотилди

Фото: © AP

1912 йилда чўкиб кетган машҳур ва машъум "Титаник" кемасидаги қутининг занг босган калити Henry Aldridge & Son аукционида 104 минг долларга (84 минг фунт стерлинг) сотилди, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги. 

Қути рақами ўйиб туширилган мисдан ишланган ёрлиқчага эга бўлган калит кемадаги 23 ёшли стюард Сидни Седьюнари жасади ёнида топилган. Калит 50 минг фунт стерлингга сотилиши кутилганди.

Седьюнари жасади ёнида топилган буюмлар унинг Саутгемптондаги ҳомиладор рафиқасига жўнатилган. Кейинроқ Седьюнари ўғлининг истаги билан баъзи буюмлар Саутгемптон кемасозлик музейига топширилган, бироқ калит Седьюнари ўғли оиласида қолган. 1981 йилда калит Седьюнари қариндошларидан бири билан Австралияга тушган. 

Аукцион уй мутахассислари калитни "ноёб" лот деб аташган. Уларнинг фикрича, бу калит, шунингдек, Седьюнари "кема чўкиб кетган машъум кечада кема сув остига ғарқ бўлаётганига қарамасдан, ўз ишини бажаришда давом этганининг исботи" ҳисобланади.

 

Мавзуга оид