1912 йил 15 апрелга ўтар тунда Атлантика океани шимолида сузаётган “Титаник” кемаси айсбергга урилиб, чўкиб кетади. Кемада бўлган одамларнинг бир қисми қутқарилади, қолганлар ҳалок бўлади. Тирик қолганлар орасида кема ўт ёқувчиси бўлиб ишлаган шахс ҳам бор эди. Қизиғи, шу одам  “Титаник”дан аввал ва кейин бир нечта кемада ишлаган, улар ё авария бўлган ёки ҳалокатга учраган.

Инсоният кемани ихтиро қилиб сувда суза бошлагач, жуда кўплаб кемалар чўкиб кетган. Бундай ҳолат ҳозир ҳам давом этмоқда. Бироқ омма ҳамма чўккан ёки ҳалокатга учраган кемалар ҳақида ҳам маълумотларга эга эмас.

Кема ҳалокатлари тарихида энг машҳур ҳодиса “Титаник” кемасининг чўкиб кетгани ҳисобланса, ажаб эмас.

“Титаник” кемаси ва унинг чўкиши ҳақида филмлар, ҳикоялар кўп. Аммо унда ўт ёқувчи бўлиб ишлаган шахс ва унинг кема ҳалокатига алоқаси ҳақида деярли гапирилмайди.

Хўш, “Титаник”нинг оддий ўт ёқувчиси Артур Жон Прист ким бўлган?

Туғма ўт ёқувчи

Артур Прист 1887 йилда Англиянинг Саутгемптон шаҳрида оддий ишчи оиласида туғилади. Пристлар оиласи серфарзанд бўлиб, уларнинг 12 нафар фарзанди бўлган.

Артур улғайгач, 1915 йилда Энни Мартин исмли аёлга уйланади ва улар уч нафар ўғил фарзандли бўлишади. Оила Саутгемптон шаҳрида яшайди.

У уйланишидан аввал, 1907 йилда “Астурия” кемасига ўт ёқувчи бўлиб ишга киради. Бу кемада жами 27 киши ўт ёқувчи гуруҳида ишлаган.

Кемада ўт ёқувчилик касбида ишлаш жуда қийин бўлган. Ўт ёқувчилар мудом иссиқ ҳароратда меҳнат қилган. Шу жумладан, Артурнинг ҳам вазифаси оғир бўлган. Бироқ у матонат билан меҳнат қилишда давом этади.

Артур ўз фаолияти давомида бир нечта кемада ишлайди ва уларнинг барчаси ё ҳалокатга учрайди ёки авария бўлади. “Астурия” уларнинг биринчиси эди. Қуйида улар ҳақида ҳикоя қиламиз.

Астурия”