Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ниццада одамлар кўз ўнгида беш юлдузли меҳмонхона топ менежерини ўғирлаб кетишди
Франциянинг Ницца шаҳрида жойлашган Le Grand Hotel беш юлдузли меҳмонхона директорлар кенгаши аъзоларидан бирини ўғирлаб кетишди. BFMTV берган маълумотга кўра, воқеа 24 октябрь куни кундузи, шаҳар марказида содир бўлган.

Номаълум кимсалар одамлар кўз ўнгида 76 яшар Жаклин Вейрани ўз уйи ёнида автомобилга солиб олиб кетишган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари шу пайтга қадар аёлни топа олишмаяпти. Ницца прокурори Жан-Мишель Претрнинг сўзларига кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноий ташкилот таркибида одам ўғирлаш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.
BFMTV’нинг маълум қилишича, 2013 йилда ҳам уни шу ерда ўғирлашга ҳаракат қилиб кўришган.
Мавзуга оид
16:13 / 22.04.2024
Ниццадаги теракт: Парижда апелляция жараёни бошланди
07:33 / 14.12.2022
Ниццадаги теракт иши бўйича айбланувчилар 18 йилга қамалди
09:44 / 02.02.2019
Кучли бешликнинг учта чемпионатида навбатдаги тур йирик ҳисоблар билан бошланди
13:06 / 08.08.2018