09:44 / 02.02.2019
7561

Кучли бешликнинг учта чемпионатида навбатдаги тур йирик ҳисоблар билан бошланди

Фото: Getty Images

Жума оқшомида Испания, Германия ва Франция чемпионатларининг навбатдаги тур баҳсларига старт берилди. Шу куни бўлиб ўтган ҳар учала ўйин ҳам йирик ҳисобда якун топди.

Ла Лигада «Уэска» «Вальядолид»ни қабул қилиб, рақиб дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди. Франция биринчи дивизионида ҳам худди шундай – мезбонларнинг меҳмонлар устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозониши «Лилль»–«Ницца» учрашувида кузатилди. Бундеслигада эса «Лейпциг» «Ҳанновер» сафаридан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтди.

Испания чемпионати, 22-тур
Уэска – Вальядолид 4:0 (1:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 19 Гальего, 2:0 – 50 Пулидо, 3:0 – 53 Гомес, 4:0 – 77 Авила.

Германия чемпионати, 20-тур
Ҳанновер – РБ Лейпциг 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар: 0:1 – 45, пенальти Хальстенберг, 0:2 – 64 Орбан, 0:3 – 85 Орбан.

Франция чемпионати, 23-тур
Лилль – Ницца 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 7 Рафаэл Леау, 2:0 – 37 Пепе, 3:0 – 75 Бамба, 4:0 – 90 Реми.
Лилль – Меньян, Челик, Фонте, Сумаоро, Коне (Пье, 84), Тиаго Мендес, Шека, Пепе, Иконе (Луис Араужо, 78), Бамба, Рафаэл Леау (Реми, 73).
Четлатиш: Ле-Мелу (89, Ницца).

Top