Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вадим Абрамов: Ишлашга тайёрман
Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, 2011 йилги Осиё чемпионатида терма жамоа билан ёрқин ўйинлар кўрсатган Вадим Абрамов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида айни пайтдаги ҳолати ҳақида айтиб ўтди.
"Яратганга шукрлар бўлсинки, юрагим билан боғлиқ касалликдан буткул халос бўлдим. Россияда юрагимни даволатиб қайтиб келдим ва мана энди юртимдаман. Айни пайтда мени ҳеч нима безовта қилмаяпти, ўзимни жуда яхши ҳис қилаяпман, ҳаммаси ортда қолди", деган мутахассис.
Мухбир ундан мураббийлик фаолиятини давом эттириш эҳтимоли ҳақида сўраган.
"Албатта. Ўзим ҳам ишлашни хоҳлайман. Бунгача юрагим безовта қилаётгани учун ҳеч қаерда фаолият олиб бормаётгандим. Энди эса соғлигим яхшилангани туфайли ишлай оламан. Ўз олдига жиддий мақсадни қўйган клубдан таклиф бўлса буни ўйлаб кўришим мумкин", деган Абрамов.
Мавзуга оид
17:32 / 28.07.2023
«Испанияда аниқ ўйнаб кетарди». Абрамов Файзуллаев Россия чемпионатига ўтаётгани ҳақида
17:41 / 11.08.2022
«Самарқанд – кучлироқ жамоага муносиб». Абрамов «Динамо»ни қандай қилиб Суперлигада олиб қолмоқчи?
13:34 / 09.08.2022
Вадим Абрамов «Динамо» бош мураббийи этиб тайинланди
12:13 / 16.11.2021