Жамият | 19:37 / 26.10.2016
15533
1 дақиқада ўқилади

“Афғон Мона Лизаси” сохта ҳужжат олиб юриш айби билан ҳибсга олинди

Фото: The Guardian

Ўтган аср охирида National Geographic муқовасида портрети чиқиб машҳурлашган, афғонистонлик қочқин Шарбат Гула Покистонда ҳужжатларни сохталаштирганда айбланиб, қўлга олинди.

The Guardian нашри ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари берган маълумотга асосланиб, хабар беришича, Гула (қизлик фамилияси — Биби) сохта паспорт билан қўлга олинган шаҳри Пешоварда яшаб келган. Маълум қилинишича, Покистон хизмати унинг ортидан бир неча йилдан бери кузатиб юрган.

Маълумот учун, Шарбат Гула 1972 йил атрофида туғилган. 1985 йилда, афғон уруши вақтида америкалик журналист Стив Маккари қочқинлар лагерида унинг суратини олади. Кейинчалик сурат National Geographic журнали муқовасида пайдо бўлади. Унинг суратини Леонардо да Винчининг машҳур “Мона Лиза”сига қиёс қилишган.

Мавзуга оид