Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда дунё етакчилари шахсий ошпазларининг қурултойи бошланди
Фото: © AFP
Ҳиндистон пойтахти Деҳлида дунё етакчиларининг шахсий бош ошпазлари ўз клублари қурултойида учрашдилар, деб ёзмоқда маҳаллий матбуот.
Парижда 1977 йилда асос солинган Club des Chefs des Chefs клуби қурултойи ҳар йили турли давлатларда бўлиб ўтади. Бу йили Деҳлида 20 тадан кўпроқ давлатдан келган ошпазларни Ҳиндистон бош вазири ошпази Монту Саини кутиб олмоқда.
Ҳиндистон бош вазири шахсан ўзи бош ошпазларни қутлади, улар орасида Оқ уй ошхонаси бошлиғи Кристета Кромфорт ва Буюк Британия қироличасининг шахсий ошпази Марк Флэнаган бор.
"Барча президентлар бир-бирлари билан учрашишган. Мен бош ошпазлар учун ўзига хос G20’ни яратиш яхши ғоя деб ўйлагандим", деб айтди тадбир очилишида клуб асосчиси Жиль Брагар.
"Агар сиёсат одамларни айирса, яхши дастурхон уларни бирлаштиради", деб қўшимча қилди Брагар.
Мавзуга оид
13:09
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
15:33 / 05.02.2026