Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ президенти спиртли ичимликлар сотиш ҳақидаги қонунни қайта кўриб чиқишга чақирди
Фото: RIA
Ироқ президенти Фуад Масум мамлакат парламентини маҳаллий савдо ҳақидаги қонунни қайта кўриб чиқишга чақирди. Қонунга бевосита овоз беришдан олдин Ироқ бўйлаб спиртли ичимлик ишлаб чиқариш ва сотишни тақиқлаш банди киритилган. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Масумнинг айтишича, қонун юзасидан "турли дин ва диний таълимотлар фуқароларининг эркинликлари ва ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда" янги овоз бериш ўтказиш лозим.
Унинг таъкидлашича, банднинг бевосита овоз беришдан аввал, ҳеч қандай қўшимча муҳокамасиз киритилишига йўл қўйиб бўлмайди ва бу Ироқ депутатларининг аввалги услубларига ўхшамайди.
Парламент томонидан тўсатдан қабул қилинган спиртли ичимликларга тақиқлов Ироқ жамиятида муҳокамалар нишонига айланди. Қонунга қарши чиқувчилар мусулмон бўлмаган фуқароларнинг Ироқ конституцияси томонидан мустаҳкамланган ҳуқуқлари таҳқирланаётганини, тарафдорлари эса конституция бундай тақиқловни оқлашини айтишган.
Мавзуга оид
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026