Коалиция Мўсулни қуршаб олишга муваффақ бўла олмаяпти
Ироқ қуролли кучлари ва уларнинг АҚШ бошчилигидаги иттифоқдошлари Мўсулни қуршаб олишга муваффақ бўла олмаяпти, деб маълум қилди Мўсулни озод қилиш операцияси қўмондони, америкалик генерал Стивен Таунсенд. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Ҳозирча Мўсул тўлиқ қуршаб олинмади. Бу шаҳарга ҳужум қилиш, уни ИШИДдан озод қилиш учун зарур ҳам эмас. Душманнинг кириш ва чиқиш йўллари бор, у жангчиларини қандайдир тарзда қайта дислокациясини ўтказмоқда, бироқ биз шаҳарга кичик бўлинмалар келаётгани ва кетаётганини кўрмаяпмиз", деб айтди генерал.
Генерал жангарилар шу тариқа қўшимча кучлар олаётгани ва унинг етакчилари шу йўл билан шаҳарни тарк эта олишларини тан олди. Унинг айтишича, коалиция кучлари буни кўришганда ва булар жангарилар эканлиги ҳақида аниқ маълумотга эга бўлишганда, жангарилар уларга зарба бермоқда. Таунсенднинг айтишича, коалиция билан жангларда тажриба орттирган жангарилар очиқ автомобиллар ва байроқлар билан ҳаракатланишдан қочиб, буни яширинча қилишга уринмоқдалар.
Мавзуга оид
07:51 / 07.11.2024
Германияда ҳукмрон коалиция парчаланди
07:56 / 16.05.2024
Нидерландияда ўнг қанот партиялар коалиция тузишга келишиб олди
14:31 / 16.06.2023
Финландияда янги бош вазир бошчилигида ҳукмрон коалиция шакллантирилди
00:42 / 21.08.2020