Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Америка президентига нисбатан тергов бошлашга чақирмоқда
Фото: Greg Nash
АҚШ президентлиги учун Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп Reuters агентлигига интервью берди. У суҳбат давомида АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обамага нисбатан тергов олиб бориш таклифини илгари сурди. Трампнинг фикрича, собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг хусусий электрон ёзишмаларига оид иш бўйича шундай чора қўллаш лозим.
«Мана нима учун Обама Клинтонни шунчалик қўллаб-қувватлаяпти. У бу ишга аралашиб қолишни хоҳламаяпти. У Клинтон хонимнинг хусусий почта серверидан фойдаланишини билган. Шу сабаб, унга нисбатан тергов бошлаш керак», — деган республикачилар номзоди.
Агентликнинг аниқлик киритишича, Оқ уй ҳозирча, миллиардер тадбиркорнинг сўзларига жавоб бермаган.
Мавзуга оид
12:48
Учувчи Эрон тоғларида: «Трампни қутқариш» операцияси ҳақида
09:01
АҚШдаги Ливан ва Исроил элчилари телефон орқали гаплашди
22:27 / 10.04.2026
Трамп Эрон билан музокаралар натижасини 24 соатдан кейин эълон қилади
22:21 / 10.04.2026