Ўзбекистон ва МДҲнинг яна 6 та давлатида ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари текшируви бошланди
Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларининг катта кўламли текшируви бошланди. Машғулотдан мақсад чегарада қоидабузарлар ва самолётларни олиб қочиш билан курашиш бўлади.
Россия мудофаа вазирлиги хабарида МДҲнинг еттита давлатида ҳаво ҳужумига қарши бирлашган мудофаа тизимларининг катта машғулоти бошлангани айтилди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги.
Машғулот вақтида ҲҲҚМ навбатчи кучларини "ҳаво ҳудудидан фойдаланиш қоидаларини, МДҲга аъзо давлатлар чегараларини бузган ҳаво кемаларига, олиб қочилган ҳаво кемаларига қарши, фалокатга учраган ҳаво кемалари экипажларига ёрдам кўрсатишда қўллаш машқ қилинади.
Машғулотларда юқорида айтилган 7 та давлат ҲҲҚМ кучлари иштирок этмоқда. Машғулотларга 130 дан кўпроқ қўмондонлик пунктлари ва турли даражадаги бошқарув пунктлари жалб қилинган.
Машғулотлар 26 октябрда эрталабдан бошланган. Унда Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақалари бўйича ҲҲҚМ навбатчилари шартли ҳаво душманини аниқлашган. Душман самолётлар ролини Россия узоқ авиациясининг Ту-160 ва Ту-95МС ракета ташувчи-бомбардимончилари ҳамда Ту-22М3 бомбардимончиси бажарган. Ҳавога ҲҲҚМ бўйича навбатчи МиГ-31, Су-27 ва МиГ-29 самолётлари кўтарилган. Улар нишон ҳақида маълумот олиб, "ҳаво разведкасини ўтказган, ушлаш ҳудудига чиққан ва нишонларни шартли йўқ қилишни амалга оширган".
Машғулотларда юқорида номи айтилган давлатлардан 100 га яқин самолёт, жумладан Су-27, МиГ-31, МиГ-29 қирувчи самолётлари, Су-24, Су-34 бомбардимончи самолётлари, Су-25 штурмчи самолёти, Ту-22, Ту-160, Ту-95 самолётлари, Ка-27, Ми-8 вертолётлари жалб қилинган. Машғулотларда шунингдек радиотехник ва зенит-ракета қўшинлари бўлинмалари иштирок этмоқда.
Манёврлар Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Арманистон ҳаво ҳудудида ўтмоқда.
Кучлар ва воситалар бошқаруви Россия ҳарбий-коинот кучларининг Москва вилоятидаги бошқарув марказидан амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
14:04 / 08.11.2024
МДҲ давлатлари 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқади
16:41 / 03.11.2024
Ўзбекистон рус тили бўйича халқаро ташкилот тузиш тўғрисидаги шартномага қўшилди
14:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири МДҲ бош котиби билан учрашди
20:38 / 30.10.2024