Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва яна учта давлат вакиллари БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурия бўйича йиғилишидан чиқиб кетди
Фото: alwtogether.net
4 та давлат – АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Украина вакиллари БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурия бўйича йиғилишида Суриянинг БМТдаги элчиси Башар Жаъфарий ўз нутқини бошлаганда залдан намойишкорона чиқиб кетишди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. Жаъфарий халқаро террорчиликка қарши курашда ғарб давлатлари томонидан иккиёқламалик қилинаётгани ҳамда Москва ва Дамашқни ёмонотлиқ қилишга уриниш ҳақида гапирган.
"Ғарб давлатлари тўтиқушларга ўхшайди, улар Сурияда ҳукумат армияси россиялик иттифоқдошлари кўмагида ўтказаётган операциялар ҳақида ёлғонни бетўхтов такрорлашмоқда. Улар маълумот манбалари сифатида улардан боғлиқ бўлган бир пайтда, қандай қилиб террорчиларга қарши кураша олади? Бу давлат ҳукуматлари террорчилар билан боғланган", деб айтди Жаъфарий.
Бундан ташқари, Жаъфарий БМТ Хавфсизлик кенгашининг қолган аъзолари эътиборини Мўсулни жангарилардан озод қилиш операциясида нимагадир халқаро кўмакдан фойдаланилаётганига қаратди ва нима учун Сурия ҳукумати Ҳалабни террорчилардан озод қилиш учун худди шундай ҳуқуққа эга эмаслигидан ҳайрат билдирди.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин зални тарк этган ҳамкасбларининг хатти-ҳаракатини ўринсиз деб атаб, улар мунтазам равишда бундай қилиб келишларини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
21:31 / 06.05.2026
Сурия хавфсизлик кучлари Идлибда ўзбекистонлик жангариларни қўлга олди
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
11:15 / 17.04.2026
АҚШ Суриядан барча қўшинларини олиб чиқди
09:45 / 31.03.2026