Жаҳон | 09:15 / 27.10.2016
4900
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Skywest Airlines авиакомпанияси учувчиси ҳибсга олинди

Фото: Reuters

Американинг Жанубий Дакота штати Рапид Сити шаҳри полицияси Skywest Airlines авиакомпанияси учувчиларидан бирини парвоз олдидан қўлга олди. Шаҳар полиция маҳкамасининг Facebook тармоғидаги саҳифасида хабар қилинишича, унинг қонидаги алкогол миқдори белгиланган меъёрдан кўп бўлган.

Ҳодиса, маҳаллий вақт билан 26 октябрь тонгги соат 8:00 атрофида юз берган. Полициячиларга 38 ёшли учувчи Рассел Дусзакдан спиртли ичимлик ҳиди келаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Ўтказилган таҳлилга кўра, Канаданинг Солт-Лейк-Сити шаҳрилик учувчи қонидаги алкогол аралашмаси, ҳаво кемасини нормал бошқариш учун белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган. 

Шундан сўнг, полиция учувчини ҳаво кемасини маст ҳолда бошқаришга урингани учун ҳибсга олган. У бошқарадиган самолёт Солт-Лейк-Ситига парвоз қилиши лозим бўлган. 


 

Мавзуга оид