Жаҳон | 17:23 / 27.10.2016
5125
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Туркиянинг Суриядаги ҳарбий амалиётлари қай йўсинда давом этишини маълум қилди

Фото: Haberturk

Туркия армиясининг Сурия ҳудудида олиб бораётган жанговар амалиёти Ал-Боб олинганидан сўнг, Манбиж ва Раққа томон давом эттирилади. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған баёнотидан иқтибос келтирган ҳолда Haberturk телеканали хабар қилмоқда

«Ал-Бобни олганимиздан сўнг, биз Манбиж ва Раққа томон йўл оламиз. Мен бу ҳаракатларни АҚШ президенти Барак Обама билан кеча кечқурун ўтказган телефон орқали мулоқотимда муҳокама қилдим», — деган Эрдўған. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид