Жамият | 18:42 / 27.10.2016
9565
2 дақиқада ўқилади

МI-6 раҳбари “Жеймс Бонд ҳақиқий жосус бўла олмайди” деб ҳисоблайди

Фото: vogue.com

Бирлашган Қиролликнинг MI-6 ташқи разведка хизмати раҳбари Алекс Янгер Back History Month нашрига берган интервьюсида таниқли киноқаҳрамон Жеймс Бонд ҳаётда ҳақиқий жосус бўла олмаслигини маълум қилди.

“Жеймс Бонддан фарқли ўлароқ, MI-6 офицерлари ахлоқ меъёрларига риоя қилишади. Аслида, кучли ахлоқий пойдевор бизнинг ходимларимиз учун зарур асосий хислатлардан бири ҳисобланади”, - деди Янгер.

MI-6 раҳбари сўзларига кўра, Жеймс Бонд разведка ходимлари қаторига қўшилиш синовларидан ўта олмасди, зеро “ҳақиқий офицерлар юқори даражадаги ҳиссий идрокка эга бўлиб, жамоада ишлашни қадрлашади ва жаноб Бонддан фарқли равишда қонунни доим ҳурмат қилишади”.

Янгернинг таъкидлашича, идорада Бонднинг ватанпарварлик ҳисси, унинг куч-ғайрати ва қатъияти қадрланади.

Британия ташқи разведкаси раҳбари MI-6 ҳақидаги афсоналардан халос бўлиш пайти келгани ҳамда разведка ходимининг иши “ақлий салоҳият талаб қилиши”ни таъкидлади. 

Мавзуга оид