Спорт | 23:31 / 27.10.2016
11513
1 дақиқада ўқилади

Моуриньо жазоланиши мумкин

Фото: МЮ матбуот хизмати

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньога FA томонидан ҳакам шаънига айтилган сўзлари учун расмий айблов эълон қилинди. Бу ҳақда ассоциация сайтида маълум қилинган.

FA мутахассисга Англия чемпионати 8-турида «Ливерпуль» - «МЮ» ўйинида ишлаган ҳакам Энтони Тейлор ҳақида айтган гаплари учун жавобгарлик юкламоқчи. 17 окятбрь куни ўтказилган бу ўйин 0:0 ҳисобида якунланган, Моуриньо ҳакамнинг ишига баҳо бературиб, у босим остида қолганини айтганди.

«Жаноб Тейлор – яхши ҳакам, бироқ кимдир унга аниқ мақсадлар билан босим ўтказмоқда. У яхши ҳакамлик қилолмаса керак» - деган эди Моуриньо.

Daily Mail хабарига кўра, бу гаплари учун Моуриньо FA томонидан жаримага тортилиши мумкин.

31 октябргача Моуриньо айбловга жавоб қайтариши керак бўлади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид