Жаҳон | 13:59 / 27.10.2016
8879
1 дақиқада ўқилади

Пентагон ИШИДнинг Ғарбга ҳужум қилиш режасидан огоҳлантирмоқда

Фото: Reuters

ИШИД террорчилик ташкилоти Суриянинг Раққа шаҳридан ғарб мамлакатларига ҳужум қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Американинг Сурия ва Ироқдаги қўшинлари қўмондони генерал-лейтенант Стивен Таунсенд огоҳлантирган.

«Биз уларнинг ниманидир режалаштираётгани ва у мамлакат ташқарисида ҳужумларни амалга ошириш эканини биламиз. Аммо, биз уларнинг қаерда ва қачон хуруж қилишини аниқ билмаймиз», — дея Таунсенд сўзларидан иқтибос келтиради CBS.

Унинг сўзларига кўра, ҳужум Раққадан амалга оширилади. АҚШ етакчилигидаги коалиция айнан шу шаҳарни озод қилишни режалаштирмоқда. 

Таунсенднинг эътироф этишича, Раққани озод этиш учун Мўсулга қараганда кўп вақт керак бўлади. 

АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер халқаро коалиция Суриянинг Раққа шаҳрини ИШИДдан озод қилиш бўйича амалиётга ҳозирлик кўраётгани ҳақида маълум қилган эди. 
 

Мавзуга оид