Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Zotac VR Go компьютер-рюгзаги аввалгисига нисбатан анча енгил ва самаралироқ
Виртуал реаллик кўзойнаклари фойдаланувчиларга эркин жойлашиш имконини берса ҳам кўпчиликнинг эҳтиёжини қондирмади. Жорий йилнинг ёзида Zotac компанияси Mobile VR оғир рюкзагини тақдим этди - унда инсон кабелга тегиши ва уни қурилмадан тортиб олишга қўрқмаслиги учун ПК (шахсий компьютер) ва аккумулятор жойлашган. Энди ишлаб чиқарувчи тақиб юриладиган Zotac VR Go номли компьютернинг таҳрирланган талқинини тақдим этди.
Иккинчи авлод сезиларли тарзда ингичкароқ ва енгилроқ, шунингдек, анчайин фаолроқ бўлди.
Компьютерга қуйидагилар ўрнатилган: Intel Core i5-6400T процессори, NVIDIA GeForce GTX 1070 график картаси, 8 ГБ оператив хотира, винчестерда120 ГБ ва 1 ТБ ҳажмли SSD, 6хUSB 3.0, 3хHDMI 2.0 ва 2хDisplayPort 1.3 портлари.
Wi-Fi 802.11ac, Bluetooth 4.0 ва Gigabit Ethernetга улана олади. Қувват олиш манбаи сифатида 9 000 мАч сиғимли икки аккумулятор мавжуд. тизим оғирлиги 4.5 кгга яқин бўлиб, унинг нархи ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Мавзуга оид
18:13 / 10.06.2026
Смартфонни қувватлашдаги асосий хатолик айтилди
08:30 / 09.06.2026
Ўз давридан минг йиллар олдин яратилган 8 технология
22:36 / 21.05.2026
Тожикистон ва Ўзбекистон чегара ҳудудларида мобил алоқани яхшилайди
09:46 / 04.05.2026