Жаҳон | 23:25 / 28.10.2016
13294
2 дақиқада ўқилади

Roshen компанияси Путиннинг гапларига изоҳ берди

Фото: /ТАСС

Украина президенти Пётр Порошенкога тегишли Украинанинг Roshen қандолатчилик компанияси охирги икки йил ичида Россиянинг Липецкдаги активларидан 72,2 млн доллар олган ва уни Украинага олиб чиқиб кетган. Бу ҳақда компания сайтида айтилган.  

Таъкидланишича, Украинага юқоридаги қийматдан 5 млн долларга яқини тўланган. Яна 9,3 млн доллар хайрия ишларига йўналтирилган.  

Roshen бошлиғи Вячеслав Москалевский Россия президенти Владимир Путин Валдай форумида компанияни эслаб ўтганига изоҳ берди. Путин Россия мулкчилик ҳуқуқини ҳурмат қилишга ҳаракат қилишини, бу қарор компаниянинг Липецк вилоятидаги фабрикасига ҳам тааллуқли эканини айтган.     

"Биз учун Россия президенти каби йирик шахснинг бизнинг Липецкдаги фабрикамиз фаолияти каби майда нарсалар билан қизиқиши таажжублидир. Бундан ташқари, биз унинг махсус хизматлари ҳақида яхшироқ фикрда эдик, чунки улар унга Пётр Алексеевич Порошенко фабриканинг эгаси ҳисобланмаслигини айтишлари керак эди – у январда ўзининг "Рошен"даги улушини мустақил трастга бериш шартномасини имзолаган", деб айтилди Москалевский баёнотида.
 
Унинг фикрича, фабрикадаги текширувлар ва жиноий ишлар ортида Путин туради ва айнан у деб минглаб россияликлар ишларидан ажрашди.

 

Мавзуга оид