09:10 / 28.10.2016
8821

Россия кубоги. «Краснодар» Аҳмедов 2та голга пас берган ўйинда ғалаба қозониб, чорак финалга чиқди

Фото: Краснодар ФК

Россия кубогининг нимчорак финал босқичи доирасида «Краснодар» ўз майдонида «Оренбург»ни қабул қилди. 120 дақиқа давом этган ўйинда краснодарликлар рақиб қаршилигини синдиришга муваффақ бўлишди. 

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов захирада қолдирилганди, бироқ 17-дақиқада Павел Мамаев жароҳат олгани туфайли ҳамюртимиз майдонга туширилди. 

Вадим Афонин жамоадошлари ҳисобда икки марта олдинда боришди, аммо ҳар сафар "буқалар" ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Эътиборлиси, «Краснодар»нинг ҳар иккала голига Аҳмедов ҳаммуаллифлик қилди. Дастлаб унинг жаримадан етказган узатмасини Гранквист бош билан дарвозага жойлаган бўлса, кейинчалик Марат Измайлов Одилнинг пасини голга айлантирди.

Қўшимча бўлимларда «Краснодар» ҳимоячиси Гранквист яна бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилди ва жамоасини чорак финалга олиб чиқди. Бу баҳсда захирадан майдонга тушган Аҳмедов баҳс сўнггига қадар, «Оренбург» етакчиларидан бири Вадим Афонин эса баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди.

Россия кубоги, нимчорак финал
Краснодар – Оренбург 3:2 (0:0, 2:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 55 Бреев, 1:1 – 57 Гранквист, 1:2 – 59 Ойеволе, 2:2 – 67 Измайлов, 3:2 – 100 Гранквист. 
Огоҳлантириш: Вадим Афонин (28)
Краснодар – Синицин, Калешин, Гранквист, Мартынович, Мамаев (Одил Аҳмедов 17), Измайлов, Петров, Лаборде, Газинский, Подберезкин, Ари.
Оренбург – Гутор, Андреев, Ойеволе, Полуяхтов, Воробьев, Бреев, Коронов, Афонин, Малих, Ефремов, Бамба.

Top