Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўз касбининг моҳир эгаларини тақдирлаш” тадбирида 420 нафардан зиёд турли соҳа вакиллари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди
2016 йилда “Ўз касбининг моҳир эгаларини тақдирлаш” тадбири Республика бўйича 4 босқичда ўтказилмоқда. Жумладан, тадбирнинг биринчи босқичи август ойида корхона ва ташкилотларда, 2-босқич сентябрь ойида туман ва шаҳарларда ўтказилган бўлса, 3-босқич октябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, ғолиблар аниқланди.
Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари томонидан танловнинг 3-босқич ғолибларини тақдирлаш тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбирларда 420 нафардан зиёд таълим, фан, маданият, санъат, соғлиқни сақлаш, жамоат хизмати, алоқа, авиация, темир йўл, транспорт, йўл қурилиши, агросаноат, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, нефть-газ, геология, энергетика, кимё, кон-металлургия, машинасозлик каби тармоқларда меҳнат қилаётган ўз касбининг фидойи эгалари касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир турли соҳа ходимларининг ўзи танлаган касбдаги салоҳиятини тўла намоён этиши, ўз касбига фидойилиги ва ижтимоий фаоллигини ошириш, ташаббус ва ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш, меҳнат унумдорлигини таъминлаш, шунингдек, салоҳиятли шогирдларни тайёрлашига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлашга қартилган.
Ҳудудий босқичларда сараланиб олинган энг муносиб номзодлар жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказиладиган тармоқлар бўйича Республика босқичида ва декабрь ойида ўтказиладиган Республика финал босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.



Мавзуга оид
18:15 / 25.06.2026
«Kun.uz» мухбири Матбуот ходимлари куни муносабати билан президент томонидан тақдирланди
19:42 / 24.01.2026
Қатор ҳудудларда “Касблар шаҳарчалари” ташкил этилади
08:30 / 08.01.2026
Бир гуруҳ прокуратура ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди
21:43 / 10.11.2025