Президент Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Фармонда уларнинг сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси эътироф этилган.
Мукофотланганлар қуйидагилар:
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Абдуллаев Фарход Бадалович - «Севимли» телеканалининг «Эслаб, эслаб» лойиҳаси бошловчиси
Казакбаев Тулкун Мухитдинович - Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, ёзувчи ва публицист
Қурбонова Азиза Абдусабитовна - Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказининг ахборот тайёрлаш бўлими етакчи мутахассиси
Солиева Азизахон Турғуновна - Бувайда тумани «Бувайда кўзгуси» газетаси бош муҳаррири, Фарғона вилояти
«Дўстлик» ордени билан
Атабекова Зухри - ижтимоий тармоқлардаги «Zuhra_buvi» саҳифаси асосчиси, блогер
Бирюков Валерий Васильевич - «ТАСС» ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири
Мустакимов Рим Мунирович - «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари таҳририяти катта мусаҳҳиҳи, Самарқанд вилояти
Наханов Жахонгир Атаярович - «Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари бош муҳаррири ўринбосари
Сувонов Лутфулла Хайруллаевич - «Янги Ўзбекистон» газетаси таҳририятининг ижтимоий-сиёсий ҳаёт ва ҳуқуқ бўлими катта мухбири
Тулегенов Шарафитдин Бакирович - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» радиоканали халқаро таҳлилий дастурлар гуруҳи муаллиф-шарҳловчиси
Ширмухамедов Дилшод Сагдуллаевич - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «O‘zbekiston 24» ижодий бирлашмаси телеоператори

















