Жаҳон | 08:41 / 28.10.2016
3173
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея ва Япония ҳарбий ахборот билан алмашиш бўйича музокараларни қайта бошлашмоқда

Жанубий Корея Япония билан ўта муҳим ҳарбий ахборот алмашиш бўйича келишув борасидаги музокараларни қайта бошлашга қарор қилди, деб хабар бермоқда Japan Times.

Жанубий кореялик манба анонимлик шарти билан нашрга Ҳарбий ахборотнинг сақланиши бўйича умумий келишувнинг имзоланиши олдидан ўтадиган амалий музокаралар кўп вақт олмаслигини маълум қилди. Унинг айтишича, бу келишувнинг имзоланиши Токио ва Сеул ўртасида ахборот алмашинувини хавфсизлантиришга имкон беради.

Маълум қилинишича, Токио ва Сеул 2012 йилда бундай келишувни тузиш босқичида бўлганлар, бироқ уни Жанубий Корея мухолифати қаршилиги сабабли қолдиришга тўғри келган.  

2014 йилда Жанубий Корея, Япония ва АҚШ Шимолий Корея ядровий дастури ва ракета дастурлари бўйича махфий ахборот билан алмашиш ва унинг сақланишини таъминлаш масаласи бўйича ҳамфикрлик меморандумини имзолашган. Бу меморандум Япония ва Жанубий Корея мудофаа вазирликларига иккала давлат ўртасида келишув бўлмаган тақдирда АҚШ мудофаа вазирлиги орқали ахборот алмашиш имкониятини беради.  

 

Мавзуга оид