Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple Британияда маҳсулотларига нархни 20 фоизга оширди
Apple компанияси баъзи маҳсулотлари нархини Буюк Британияда огоҳлантиришсиз 20 фоизга оширди. Бу Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш қароридан кейин фунт стерлингнинг кучсизланишини қоплаш мақсадида қилинган, деб хабар бермоқда The Telegraph.
Нарх кўтарилиши iMac компьютерлари ва MacBook ноутбкуларига тааллуқли бўлди. Бу қурилмалар бир неча фунт стерлингга қимматлаган.
27 октябрда тақдим қилинган 13 дюймли MacBook Pro эндиликда Буюк Британияда 1 минг 449 фунт туради, ваҳоланки АҚШда унинг нархи 1 минг 499 долларни (1 232 фунт стерлинг) ташкил қилмоқда.
Июндаги Brexit бўйича ўтказилган референдумдан кейин фунт стерлинг долларга нисбатан 18 фоизга қадрсизланди ва шу сабабли таҳлилчилар турли маҳсулотларга нархларнинг ошишини башорат қилмоқдалар, бу эса британияликларнинг реал даромадларига салбий таъсир кўрсатади.
Мавзуга оид
08:50
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026