Клинтон ўзининг электрон мактубларини тўлиқ ошкор қилишга чақирди
АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон ФҚБдан унинг шахсий почта сервери билан боғлиқ иши бўйича барча маълумотларни сўради, деб хабар қилмоқда Fox News телеканали.
У шунингдек, «ушбу сайловларда нималар ҳал бўлаётгани»га диққат чеккан.
Аввалроқ, ФҚБ директори Жеймс Коми Клинтоннинг давлат котиби бўлган вақтларда давлат ёзишмаларини хусусий почта сервери орқали юборганига оид текширувларни қайта бошлашини маълум қилган эди. Бунга шу ишга алоқаси бор янги мактубларнинг пайдо бўлгани сабаб бўлган. Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп тергов ишларининг бошланишини олқишлаган.
Ўз навбатида, The New York Times газетасининг ёзишича, Ҳиллари Клинтоннинг электрон ёзишмаларига оид иш ёпилганидан сўнг, Клинтоннинг бош ёрдамчиси Ҳума Абедин ва унинг турмуш ўртоғи Энтони Винернинг электрон қурилмаларида ушбу ишга алоқадор янги мактублар топилгани ФҚБнинг ишни қайта бошлашига туртки берган.
Мавзуга оид
13:58
«Трамп урушларни тўхтата олмайди» – америкалик сиёсатшунос Женнифер Брик
12:46
Икки марта аёлларни ютган Трамп: АҚШнинг янги-эски президенти ҳақида қизиқарли маълумотлар
12:37
Пуэрто-Рико аҳолиси яна бир бор АҚШ таркибига қўшилиш учун овоз берди
09:59