Volkswagen 5 метрлик кроссовер тақдим қилди
Volkswagen концерни VW Atlas деб номланган ўрта ўлчамдаги янги кроссоверини расман тақдим қилди. Янги автомобиль биринчи навбатда Шимолий Америка бозори учун мўлжалланган бўлиб, у 27 октябрда Лос-Анжелесда намойиш қилинди.
7 ўриндиқли VW Atlas негизида MQB модул платформаси ётади, у янги VW Tiguan моделида, концернинг олд приводли кўпчилик моделларида ва 7 ўриндиқли Skoda Kodiaq моделида қўлланган. Бироқ Atlas’ни Kodiaq’нинг нусхаси деб аташ мумкин эмас: янги модел анчагина катта. "Кодиак" 4697 мм узунликка эга бўлса, VW Atlas узунлиги 5 метрдан кўпроқни ташкил қилади.
Volkswagen Atlas ўзининг ўлчамлари бўйича Ford Explorer ва Toyota Highlander’ларга яқинроқ. Айнан шу машиналар янги моделнинг АҚШдаги рақобатчилари бўлади.
Машина 2 та бензинли мотор: 2 литрли турбирланган 4 цилиндрли ва 238 от кучига эга двигатель ва 280 от кучига эга, VR6 3,6 двигатели билан тақдим қилинди. Узатмалар қутиси 8 поғонали "автомат", базавий версиянинг приводи фақатгина олди.
Машина салонида тўлиқ рақамлаштирилган асбоблар панели, сенсор бошқарувга эга мультимедиа тизими ўрнатилган. Бундан ташқари, машина йўлдаги чизиқлар ва кўриб бўлмайдиган ҳудудларни кузатиш тизимлари, адаптив круиз-контрол ва фавқулодда тормозлаш функцияси ҳамда автоматик парковка тизими билан жиҳозланган.
Машинанинг учинчи ўриндиқлар қатори механик тарзда йиғилади, иккинчи ўриндиқлар қатори учинчи қаторга ўта олиш учун олди-орқага ҳаракатланади. Учинчи қатордаги йўловчиларда стакан қўйгичлар ва 12 вольтлик розеткалар бўлади.
Янги машина Volkswagen’нинг Шимолий Америкадаги заводида ишлаб чиқарилади. Кейинроқ худди шундай модель Хитойда пайдо бўлади. Машинани Европа бозорига чиқариш мўлжалланмаган.
Мавзуга оид
22:16 / 28.10.2024
Volkswagen Германиядаги камида учта заводини ёпади
08:30 / 26.09.2024
VW касаба уюшмаси билан иш ҳақи ва қисқартиришлар бўйича келиша олмади
13:49 / 05.09.2024
Volkswagen Германиядаги заводларини ёпишга ҳозирланмоқда
14:53 / 03.09.2024