Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Volkswagen ўз тарихида илк бор Германиядаги заводини ёпади
Дрездендаги завод 2002 йилда ишга тушганди. Ўтган 23 йил давомида бу ерда 200 минг донага яқин машина ишлаб чиқарилган.
Volkswagen концерни 88 йиллик тарихида илк Германиядаги заводини ёпади. Дрездендаги корхона 16 декабрдан бошлаб автомобил ишлаб чиқаришни тўхтатади.
Бу компаниянинг харажатларни қисқартириш стратегиясининг бир қисми, деб ёзмоқда Financial Times.
Мазкур завод 2002 йилда ишга тушганди. Ўтган 23 йил давомида бу ерда 200 минг донага яқин машина ишлаб чиқарилган.
Завод ёпилганидан сўнг Дрезден техника университети ихтиёрига берилади. Бу ерда робототехника, сунъий интеллект ва микроэлектроника бўйича тадқиқот маркази очилади.
Volkswagen бозори касод бўла бошлагач, қатъий тежамкорлик режимига ўтди. Яқин йиллар учун бюджет миллиардлаб еврога камайтирилди ва Германияда 35 минг ходим ишдан бўшатилади.
Мавзуга оид
20:04
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05
Ўзбекистон Боннда иқлим мажбуриятларини бажариш бўйича ютуқларини тақдим этди
18:47 / 14.06.2026
Германия президенти Ўзбекистонга келади
10:00 / 10.06.2026