Спорт | 20:20 / 31.10.2016
6907
1 дақиқада ўқилади

Сабина Шарипова Хитойдаги халқаро турнирда кумуш медални қўлга киритди

Фото: M.vesti.kz

24−30 октябрь кунлари Хитойда профессионал теннисчи аёллар ўртасида ютуқ жамғармаси 50 минг АҚШ доллари бўлган ITF Liuzhou Open мусобақаси ўтказилди.

Gazeta.uz хабарига кўра, ўзбекистонлик теннисчи Сабина Шарипова ва америкалик теннисчи Жаклин Како жуфтлиги финалда россиялик теннисчилар жуфтлиги Вероника Кудерметова ва Александра Поспелова билан куч синашди. Финал баҳси 2/6 4/6 натижаси билан ниҳоясига етди ва Сабина Шарипова ва Жаклин Како жуфтлиги мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритди. 

Ўйин 1 соату 5 дақиқа давом этди. Спортчи мусобақа якунларига кўра, 48 очко жамғарди ва 1393 долларлик пул мукофотини қўлга киритди.

Мавзуга оид