14:02 / 01.11.2016
5937

АҚШ Гуам оролларига стратегик сувости ракета ташувчисини сафарбар қилди

Фото: U.S. Navy/Chief Mass

АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Тинч океанининг Гуам оролидаги Апра-Ҳарбор базасига ракетали сувости стратегик крейсери "Пенсильвания"ни юборди. Бу ҳақда, Америка ҲДК матбуот хизмати маълум қилди. 

Матбуот хизмати ходими Тим Горманнинг сўзларига кўра, бортида баллистик ракеталар бўлган Америка атом сувости кемаси сўнгги 28 йилда илк бора Апра-Ҳарборга боради. Бундан аввал, 1988 йилда Америка атом сувости стратегик ракета ташувчиси  Гуамга ташланган эди. Ўз навбатида, АҚШ ҚК Стратегик қўмондонлиги расмий вакили Бека Кларк ТАСС мухбири билан суҳбатда, "Пенсильвания"нинг Гуамда бўлиш муддати сир эканини билдирган. 

Ҳозирча, иккала қўмондонлик вакиллари ҳам, Осиё-Тинч океани минтақасида бундай куч намойиши кимга қарши қаратилгани борасида ҳам бирон фикр билдиришмаган. АҚШ ҲДК матбуот хизматига кўра, "АҚШ шу билан минтақадаги иттифоқчиларини турли воситалар билан ҳимоя қилишга содиқлигини намойиш этмоқда". 

Бека Кларкнинг айтишича, АҚШ "таҳдидларнинг кенг қамровига қарши стратегик ядровий қуроллар триадаси ва ностратегик ядро қуроллари воситасидан фойдаланади". Кларк, "Пенсильвания" каби баллистик ракеталар билан жиҳозланган сувости кемалари дунё океанида доимий равишда навбатчилик қилишини таъкидлаган. 

Top