Фан-техника | 18:56 / 01.11.2016
9479
1 дақиқада ўқилади

АҚШда эски ва замонавий Nissan машиналари тўқнаштирилди

Фото: motor.ru

АҚШнинг йўл хавфсизлиги суғурта институти (IIHS) Nissan’нинг эски ва замонавий модели тўқнаштирилган краш-тест видеоролигини чоп этди. Институт шу тариқа бир ишлаб чиқарувчининг турли бозорлардаги икки асосий модели ўртасидаги хавфсизлик стандартларидаги фарқни кўрсатмоқчи бўлган.

Краш-тестда Мексикада деярли ўзгаришсиз 25 йилдан бери ишлаб чиқариладиган ва ўзидан учинчи авлоддаги Sentra моделини акс эттирадиган Nissan Tsuru седани ва АҚШда сотиладиган 2016 модел йилидаги замонавий "Ниссан" тўқнаштирилди.

Машиналар умумий яқинлашиш тезлиги 129 км/соат бўлган ҳолда тўқнаштирилди. 

2017 йил май ойида Nissan Tsuru хавфсизликка талабларнинг кучайтирилгани сабабли ишлаб чиқаришдан олинади. Бу моделнинг янги меъёрларга мос қилиб модернизация қилиниши компанияга иқтисодий томондан нафсиз бўлиши айтилмоқда.  

 

Мавзуга оид