Фан-техника | 15:00 / 14.12.2017
23079
3 дақиқада ўқилади

Бунақаси бўлмаган: Fiat Punto автомобили хавфсизлиги 0 га баҳоланди

Фото: Euro NCAP

Европанинг янги автомобиллар хавфсизлигини баҳолаш ташкилоти – Euro NCAP 15 та янги автомобиль: Alfa Romeo Giulietta, BMW 6 Series, Dacia Duster, DS 3, Fiat Punto, Ford C-Maх и Grand C-Max, Hyundai Kona, Jaguar F-Pace, Kia Stinger, Kia Stonic, MG ZS, Opel Karl, Toyota Aygo, Toyota Yaris’ни синовдан ўтказди.

Бу синалган моделлар ичидан Fiat Punto автомобили Euro NCAP тарихида 0 баҳо олган ягона машина бўлди. Бу антирекорд бўлди: ҳали бирорта автомобиль бундай паст кўрсаткичларни намойиш қилмаган.

Ташкилот мутахассисларининг айтишларича, бу машинада йўловчилар ва болаларнинг ҳимояланганлик даражасига 2 та юлдуз берса бўлади. Бироқ хэтчбекда қўшимча хавфсизлик тизимлари, мисол учун, тезликни назорат қилиш ва орқа ўриндиқдаги йўловчиларни хавфсизлик камари тақилмаганидан огоҳлантириш тизими мавжуд эмас. Ташкилот қоидаларига кўра, ушбу хавфсизлик тизимларисиз юқори баҳо олиш мумкин эмас.

Фото: Euro NCAP

Модел йўловчиларни олд тўқнашувда ҳимоялашига 19,7 балл ёки максимал натижадан 51 фоиз олган. Краш-тестлар давомида мутахассислар моделда деформацияланадиган тўсиққа урилишда, машинанинг бутун эни бўйлаб олд ва ён томондан урилишда кўкрак қафаси паст даражада ҳимояланганини қайд қилишган. Бундан ташқари, машина орқадан зарбага учраганда ёмон ҳимояга эга.   

Фото: Euro NCAP

Болаларни ҳимоялаш бўйича Fiat Punto 21,4 балл (максималдан 43 фоиз) олди. Бу тизим олд тўқнашувда етарлича, ён томондан зарба берилганда паст даражада ҳимоя билан таъминлайди. 

Умуман олганда, краш-тестлар натижаларига кўра MG ZS (71 фоиз ҳимоялаш), Dacia Duster (71 фоиз), Kia Stonic (85 фоиз), Toyota Aygo (74 фоиз), Alfa Romeo Giulietta (72 фоиз), Ford C-MAX (76 фоиз), Grand C-MAX (76 фоиз), Opel Karl (61 фоиз) ва the DS 3 (69 фоиз) максимал 5 юлдуздан 3 юлдуз олган.

Рейтинг етакчилари эса Hyundai Kona (87 фоиз), Kia Stinger (93), BMW 6 Series (86), Jaguar F-Pace (93) ва Toyota Yaris (83 фоиз) бўлди. Бу моделларнинг барчаси максимал 5 юлдуз олган.

Фото: Hyundai Kona
Фото: Kia Stinger
Фото: BMW 6 Series
Фото: Jaguar F-Pace
Фото: Toyota Yaris

 

Мавзуга оид