Жамият | 21:54 / 01.11.2016
10091
1 дақиқада ўқилади

Видео: Филча уни қутқариб олган одамларга ҳужум қилди

Фото: CATERS

Зимбабведа овчилар ботқоққа ботиб қолган филни қутқариб олишди. Воқеа Чирпундуда юз берган.

Ушбу ҳолат тасвирланган видеодан кўринишича, филча ботқоққа анча вақтдан бери ботган бўлган ва анчагина кучсизланиб қолган. Одамлар уни аниқлашганда у ботқоққа бўйнигача ботган бўлиб, деярли қимирлай олмай қолган. 

Профессионал қутқарувчиларни кутиб ўтиришга вақт бўлмаган: филча кучсизланиб қолгандан, ҳаттоки хартумини ботқоқ устида ушлаб туришга ҳоли бўлмаган ва у исталган вақтда бўғилиб қолиши мумкин бўлган.

Овчилар аввал филчани қўлда арқон билан тортиб олишга ҳаракат қилишган, бироқ бу фойда бермагач, улар филчанинг танаси атрофида арқон ўтказиб, уни жипда тортиб олишган.

Бироқ шу билан иш тугамаган. Ботқоқдан чиқиб олган филча миннатдорчилик ўрнига, ўз ҳалоскорларига ҳужум қилиб қолган.

Бахтли тасодиф барчаси хайрли якунланган: филча ҳам, одамлар ҳам жабрланишмаган.

 

Мавзуга оид