Зимбабве қурғоқчилик туфайли 200 та филни ўлдиради
Мамлакат расмийларининг қайд этишича, бундай ечим тезда ўсиб бораётган филлар популяциясини назорат қилишга ёрдам беради, шунингдек, экстремал қурғоқчилик оқибатларига қарши курашишни енгиллаштиради.

Фото: Unsplash
Зимбабве Атроф-муҳит муҳофазаси вазирлиги ҳозирда мамлакатда «керагидан ортиқ филлар яшаётганини» маълум қилди. Шу боисдан ZimParks ёввойи табиат боғи маъмурияти ўлдирилиши керак бўлган ҳайвонларни танлаш бўйича кўрсатма олди, деб ёзади Bild.
Ҳукумат вакилларининг сўзларига кўра, бундай ечим тезда ўсиб бораётган филлар популяциясини назорат қилишга ёрдам беради, шунингдек, экстремал қурғоқчилик оқибатларига қарши курашишни енгиллаштиради.
ZimParks қўриқхонаси раҳбари Фултон Мангванянинг AFP агентлигига маълум қилишича, ҳукумат умумий ҳисобда 200 та филдан қутулиш ниятида. Зимбабве Ботсванадан кейин ушбу жонзотлар энг кўп яшайдиган мамлакат ҳисобланади — у ерда 100 мингга яқин фил мавжуд. Зимбабведа охирги марта филларни отишга 1988 йилда рухсат берилган эди.
Аввалроқ Намибия 700 дан ортиқ ёввойи ҳайвонларни, жумладан, филлар, зебралар ва бегемотларни ўлдиришини ҳамда уларнинг гўштини озиқ-овқат тақчиллигидан азият чекаётган одамларга тарқатишни маълум қилганди. Ушбу чоралар сув ресурсларини истеъмол қилишни енгиллаштириш ва қурғоқчилик туфайли оч қолган минглаб одамларни гўшт билан таъминлашга қаратилган. Ҳукуматнинг бу борадаги топшириғи ҳайвонлар ҳуқуқлари фаоллари томонидан қаттиқ танқид қилинмоқда.
Зимбабве ва Намибия қурғоқчилик туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилган жанубий Африка давлатлари ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Космос-482» Ҳинд океанига қулади — «Роскосмос»
Жаҳон | 16:26
-
АҚШ тўрт нафар ўзбекистонликни депортация қилиш учун ҳибсга олди
Жаҳон | 16:18
-
Саида Мирзиёева болалар учун миллий контент яратувчиларини қўллаб-қувватлади
Ўзбекистон | 16:04
-
Хитой Андижонда автомобил эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариши мумкин
Ўзбекистон | 16:04
Мавзуга оид

15:55 / 26.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов

22:08 / 20.02.2025
Шри-Ланкада филларни уриб юборган поезд релсдан чиқиб кетди

22:26 / 02.01.2025
Зимбабведа 8 ёшли бола шерлар яшайдиган қўриқхонада беш кун қолиб кетди

21:09 / 01.01.2025