Жамият | 14:03 / 02.11.2016
6617
1 дақиқада ўқилади

Эйфел минораси костюмини кийган 70 ёшли француз Дублин марафонида иштирок этди

Фото: lovindublin.com

70 ёшли француз Мишель Бах Дублин марафони доирасида Эйфел минораси костюмини кийиб, 42 километр масофани босиб ўтди. Мазкур видео Ciara Norton'нинг Twitter-аккаунтида тақдим қилинди.

У сўнгги 30 йил ичида 200 марафонда, жумладан Нью-Йорк, Париж ва Непаль марафонларида иштирок этган. Бундан ташқари Мишель Бах "Спартатлон"да ҳам қатнашиб, 36 соат ичида Афинадан Спартагача бўлган 246 километр масофани босиб ўтган. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева

Мавзуга оид