Жамият | 20:36 / 02.11.2016
3801
1 дақиқада ўқилади

Францияда Ҳэллоуин вақтида диний радикалларнинг либосини кийиб олган шахс қўлга олинди

Фото: ВВС

Францияда ўтган Ҳэллоуин вақтида полиция қўлида қурол макети бўлган эркакни ҳибсга олди.

Воқеа Тулуза шаҳрида рўй берди. Гувоҳларнинг тасдиқлашича, 26 яшар эркак қора ва яшил ранглардаги либосни кийиб олган.

Маълумотларга кўра, қўлга олиш вақтида у полиция нима учун уни ҳибсга олаётганини тушунмаган. "Ҳэллоуинда нима истасанг шуни қилиш мумкин-ку", - деган у полиция ходимларига.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, унинг ниятида ёмонлик бўлмасада, унга нисбатан қурол ишлатган ҳолда одамларга хавф солиш ва терроризмни қўллаб-қувватлаш айби қўйилган. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид