Жаҳон | 23:20 / 29.10.2022
35121
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда Ҳэллоуинни нишонлаш пайтидаги тиқилинчда юздан ортиқ одам ҳалок бўлди

Сеулдаги тор хиёбонда юз берган тиқилинч фожиа билан якунланди.

Фото: AP

Жанубий Корея пойтахтида Ҳэллоуин байрамини нишонлаш вақтида юз берган тиқилинч оқибатида 120 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиғи яраланди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Ҳодиса Ҳэмилтон меҳмонхонаси яқинидаги тор хиёбонда содир бўлган, ундан оломон ўтиб бораётганида тиқилинч юз берган.

Миллий ёнғинга қарши кураш агентлиги вакили Чой Чонг Сек аввалроқ шифокорлар камида 60 нафар ярадорга тиббий ёрдам кўрсатаётгани, қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтди.

Баъзи маҳаллий оммавий ахборот воситалари аввалроқ тиқилинч Itaewon кафеси олдида юз берганини маълум қилди. Хиёбондаги одамлар кафега машҳур шахс келганини эшитгач, у ерга қараб шошилишган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид