Жаҳон | 21:56 / 03.11.2016
3707
2 дақиқада ўқилади

БМТ: 1,29 млн суриялик 2016 йилда гуманитар ёрдам олди

Суриянинг қамал қилинган ва етиб бориш қийин бўлган жойларидаги 1,29 млнга яқин суриялик 2016 йил бошидан гуманитар ёрдам олди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилди. 

Бу мақсадда Сурияга умумий ҳисобда озиқ-овқат маҳсулотлари ва биринчи эҳтиёждаги буюмлар ортилган 126 та автотранспорт карвони жўнатилган. 1 287 750 киши ёрдам олган. Бунда "улардан кўпчилигигига гуманитар ёрдам бир неча маротаба етказилган". Бу ҳақда бошқарма томонидан чоп этилган бюллетенда айтилди.

"10 апрелдан Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури бошчилигида Даур-аз-Зорнинг қамал қилинган ҳудудларига ҳаводан юкларни ташлаш бўйича 146 та операция амалга оширилган", деб айтилмоқда бюллетенда. Умумий ҳисобда у ерга 2633 тонна озиқ-овқат ва биринчи эҳтиёждаги буюмлар етказилган. 9 июлдан Суриянинг Камишли шаҳрига ҳаво орқали 5328 тонна юк юборилган. Бунда гап озиқ-овқат маҳсулотлари, уйни жиҳозлаш учун материаллар ва ўқув материаллари ҳақида кетмоқда. Бу мақсадда ҳаммаси бўлиб 149 та авиарейс амалга оширилган.

 

Мавзуга оид