Жаҳон | 07:41 / 03.11.2016
5716
2 дақиқада ўқилади

Исроил бош вазири фаластинликлар билан ихтилофни ҳал қилиш йўлини маълум қилди

Фото: © RIA

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху араб оламида Исроилга нисбатан муносабат яхшиланганини қайд қилди ва минтақа бўйича қўшнилар билан яқинлашиш фаластинликлар билан тинчликка эришишга ёрдам беришига умид билдирди.

Унинг айтишича, ихтилофнинг ҳал қилинмагани Яқин Шарқдаги кўпчилик давлатларга Исроил тимсолида радикал ислом ва Эроннинг Яқин Шарқдаги экспансиясига қарши курашда муҳим иттифоқдошни кўришга халақит бермади.

"Агар қачондир биз фаластинликлар билан муносабатларнинг яхшиланиши араб давлатлари билан мустаҳкамроқ тинчликка олиб келади деган бўлсак, энди эса мен тинчликка тескари йўл билан эришиш мумкин, деб ҳисобламоқдаман", деб айтди Нетаньяху Италия президенти  Сержио Матарелла билан учрашув вақтида.

"Фаластинликлар билан тинчлик араб давлатлари билан тинчликка эмас, аксинча араб олами билан муносабатларнинг мустаҳкамланиши фаластинликлар билан тинчликка олиб келадиган омил бўлади", деб айтди Исроил бош вазири.   

Араб оламининг расмий позицияси Исроил томонидан 1967 йилдаги уруш натижаларига кўра босиб олинган ерлардан кетиш ва миллионлаб фаластинлик қочқинлар муаммосини ҳал қилиш эвазига Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш таклифидан иборат бўлмоқда.

 

Мавзуга оид