Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
16 минг долларга Исроилга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Исроилга ишга жўнатишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 16 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс тезкор тадбир давомида қўлга олинди. У келишилган пулнинг бир қисмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ургут тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда хорижга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатига чек қўйилди.
Маълум қилинишича, фуқаро Р.Б. фуқаро Р.М.ни Исроилга ишлаш учун юборишини айтиб, бу хизмат эвазига 16 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида гумонланувчи келишилган маблағнинг 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25 ва 168-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
20:43 / 05.07.2026
Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
17:20 / 02.07.2026