Жаҳон | 00:09 / 03.11.2016
13152
1 дақиқада ўқилади

Италиядаги зилзила оқибатида ер қобиғи 70 см га силжиди

Фото: nezhatin.com.ua

Италиядаги зилзила оқибатида ер қобиғи 70 см га силжиди, деб хабар бермоқда Европа коинот агентлиги. Бу Марказий Италиядаги Кастелуччо туманида юз берган. 30 октябрь эрталабки вақт содир бўлган 6,5 магнитудали зилзила оқибатида 130  квадрат километр ҳудуддаги жинсларнинг максимал сурилиши 70 см ни ташкил қилган.

Буни қайд қилиш учун Италиянинг Атроф-муҳитни электр-магнит зондлаш институти мутахассислари 26 октябрь ва 1 ноябрда суратга олинган радар суратларни ўзаро таққослашди. 

Ушбу иш Италиянинг геофизика ва вулқоншунослик миллий институти билан ҳамкорликда ўтказилди.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид