Полиция кениялик марафончиларга рекорд ўрнатишга халақит берди
Люблянск марафонида иштирок этган кениялик спортчилар словениялик полициячиларнинг хатоси туфайли янги рекорд ўрната олишмади. Бу ҳақида "Вечер" газетаси хабар берди.
Бу йил Люблянск марафонида 59 мамлакатдан 28,5 минг киши қатнашди. Марафонда 2610 профессионал спортчи ва енгил атлетика ишқибозлари 42 километрли Олимпия масофасини босиб ўтишга ҳаракат қилишди. 6 кишидан иборат Кения терма жамоаси вакиллари сўзсиз мусобақа фаворитлари ҳисобланди - улар янги марафон рекорди ўрнатишни мақсад қилишганди. Бироқ спортчилар 3 нафар етакчига автомобилда ҳамроҳлик қилиб, югуриш йўналишини кўрсатиб турувчи словениялик полиция ходимларининг хатоси туфайли бу орзуларини амалга оширишга муваффақ бўлишмади.
Трассанинг 39-километрида полиция ходимлари бурилишни адаштириб юборишди ва расмий масофага киритилмаган кўчага қайрилишди. Бунинг натижасида кениялик спортчилар ортиқча 600 метрни босиб ўтишларига ва марафонни 2 соату 9 дақиқа ҳамда 16 сония кўрсаткичи билан якунлашларига тўғри келди.
Манбага кўра, кениялик спортчилар масофанинг ҳар бир километрига 3 дақиқадан (ёки ҳар 100 метрга 18 сониядан) сарфлашган. Ҳисоб-китоблар қўшимча 600 метрни босиб ўтиш рекорд учун зарур бўлган 108 сония вақтни ўғирлаганини кўрсатган.
Марафонда кениялик Лабан Мутай 2 соату 9 дақиқа ва 16 сония вақт кўрсаткичи билан ғалаба қозонди.
Мавзуга оид
16:11 / 22.10.2024
Канадалик эркак итларни сайр қилдириш бўйича жаҳон рекордини янгилади. У бир вақтда 38 та итнинг жиловини ушлаб юрган
19:43 / 21.10.2024
Ҳуманоид робот узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
16:50 / 10.10.2024
АҚШда ўсмир “Тетрис” ўйинида янги рекорд ўрнатди. У 255-даражагача етиб борди, шундан сўнг ўйин янгидан бошланди
12:00 / 09.10.2024