Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко матбуот хизмати Қирғизистон президенти билан бўлган мулоқот ҳақидаги хабарни ўчириб ташлади
Украина президенти матбуот хизмати 3 ноябрда ҳеч қандай тушунтиришсиз Пётр Порошенко Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан телефон орқали суҳбатлашгани ҳақидаги хабарни ўчириб ташлади.
Аввалроқ Украина президенти маъмурияти чоп этган матбуот баёнотида икки давлат етакчилари телефон орқали суҳбатда икки томонлама иқтисодий муносабатларни муҳокама қилишгани айтилганди. Бироқ кейинроқ Бишкекда суҳбат бўлгани инкор этилди. Қирғизистон президенти маъмурияти раҳбари ўринбосари Сапар Исаков ТАСС ахборот агентлиги билан суҳбатда бу мавзуда ОАВда пайдо бўлган хабар "ҳазил бўлиши мумкинлигини" айтган.
Жорий йилда Порошенко шахси бир неча маротаба телефон орқали ҳазил қиладиган кимсалар (пранкерлар) объектига айланди. Бундай воқеалардан бирида Порошенко номидан The New York Times нашрига интервью беришга уриниш бўлган.
Мавзуга оид
18:30 / 29.12.2025
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев давлат мукофотларидан маҳрум этилди
10:21 / 24.11.2025
Бишкекда Атамбаевнинг ўғли ва собиқ депутатлар ушланди
10:30 / 18.11.2025
Порошенко Украина ҳукуматининг бутун таркибини истеъфога чиқаришни талаб қилди
21:12 / 07.06.2025