Жаҳон | 00:05 / 03.11.2016
5996
1 дақиқада ўқилади

Сурия мухолифати Ҳалабда янги ҳарбий операция бошлашини маълум қилди

"Озод Сурия армияси" мухолиф қуролланган гуруҳи Ҳалабда янги ҳарбий операция бошлашини маълум қилди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда

Гуруҳнинг баёнотига кўра, операцияни бошлаш қарори "Ҳалабнинг Асад тузуми ва унинг иттифоқдошлари томонидан қамал қилинишига" ва "халқаро ҳамжамият қамал қилинган Ҳалабдаги тинч аҳолига ёрдам кўрсата олмаганига" жавоб сифатида қабул қилинган. 

"Операция биз Ҳалабдан қамал олинмагунча ва шаҳардаги одамларимизга адолатли ҳаёт таъминламагунимизча давом этади", деб маълум қилди гуруҳ вакиллари.

Улар тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишидан қочишга ҳаракат қилишларини таъкидлаб ўтдилар ва ҳужумлардан мақсад ҳукумат қўшинларининг ҳарбий объектлари бўлишигагина ваъда бердилар. 

 

Мавзуга оид