Фарғона вилоятига 16 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестиция йўналтирилди
Фарғона вилоятида ҳудудий инвестиция дастурига мувофиқ жорий йилнинг ўтган даврида 123 миллиард сўмлик 105 истиқболли лойиҳа амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Фарғона вилоятида ҳам хориж капитали иштирокида кўплаб ишлаб чиқариш объектлари ишга туширилмоқда.
Фарғона вилояти ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бошлиғи Р.Сулаймоновнинг маълумотига кўра, жорий йилнинг 9 ойида инвестиция дастури доирасида 11 ишлаб чиқариш лойиҳаси учун 154,2 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилган. 11 қўшма корхона ташкил этилиб, 16 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестиция йўналтирилди.
Яқинда иш бошлаган Фарғона шаҳридаги “Fergana oseana textile” Ўзбекистон – Таиланд қўшма корхонаси ана шулардан биридир. Корхонада 15 миллиард сўмликдан зиёд қурилиш-реконструкция ишлари бажарилди. Таиланд компанияси билан тузилган ҳамкорлик шартномасига асосан хориждан 6 миллион евролик пахтани қайта ишловчи ва ип-калава ишлаб чиқарувчи замонавий жиҳозлар келтириб, ўрнатилди.
Жамиятда йилига 3 минг 600 тонна пахта хомашёсини қайта ишлаш ва сифатли, рақобатбардош ип-калава ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Маҳсулотлар Европа давлатлари, Россия ва Хитойга экспорт қилинади.
Мавзуга оид
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
11:27 / 07.11.2024