Хитой полицияси йўл ҳаракати қоидабузарларини жазолашнинг антиқа усулини киритди
Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳри йўл полицияси машинаси фаралари билан бошқа ҳайдовчиларнинг кўзини қамаштирувчи йўл ҳаракати қоидабузарларига янги жазолаш усулини киритди. Sky News британ телеканалининг хабар беришича, бундай қоидабузарлар фаралари бутун кучига ёқилган автомобиль рўпарасида ўтказиб қўйилиб, фараларга бир дақиқа давомида кўзларини юммасдан қарашга мажбур қилинмоқдалар.
Бу ҳолат тасвирланган сурат Sina Weibo ижтимоий тармоғида жойлаштирилди. "Бугун биз узоқни ёритувчи фаралар билан жазолашни амалга оширмоқдамиз", деб ёзилган полиция томонидан чоп этилган хабарда. Бу сурат фойдаланувчилар эътиборини тортди ва у билан 93 минг маротаба бўлишишган.
Хитой йўл ҳаракати қоидаларига кўра, узоқни ёритувчи фараларни агар у рўпарадан келаётган ҳайдовчилар кўзини қамаштирса, ёқиш тақиқланади. Бунга амал қилмаган қоидабузарлар 300 юан жарима билан жазоланади. Шэньчжэнда ўйлаб топилган жазо мажбурий эмас ва ундан воз кечиш мумкин. Тахмин қилинишича, бундай жазодан кейин қоидабузарлар кўзни қамаштирувчи фаралар аварияга олиб келиши мумкинлигини англаб етадилар.
Аввалроқ Хитойда йўл қоидасини бузганлик билан боғлиқ кулгили воқеа юз берган. Қоида бузгани учун ушланган ҳайдовчи агар уни қўйиб юбормасалар, бутун Ерни йўқ қилиб юбориш билан таҳдид қилган. "Сизларнинг Ерингизда ўз қонунингиз, бизда, Сомон йўли галактикасида эса ўз қоидаларимиз бор", деб полициячиларни қўрқитмоқчи бўлган қоидабузар. Шундан кейин полициячилар қоидабузарнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга ботина олганлари-йўқлиги маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
14:20 / 15.10.2024
Ерни ноқонуний эгаллаб олиш бўйича қўлланган жазо чоралари айтилди
16:05 / 03.08.2024
Судлар “амнистия” воситасига айлантириб олган модда. Нега жазонинг муқаррарлиги таъминланмаяпти?
08:53 / 23.05.2024